ФРАНЦИЯ КОМПАНИЯЛАРИ САМАРҚАНДДАГИ ҚАЙСИ ЛОЙИҲАЛАРГА САРМОЯ КИРИТГАН?
Самарқанд шаҳри билан Франциянинг Лион шаҳарлари ўртасида 1998 йилдан буён биродарлик алоқалари ўрнатилган.
Вилоят инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, бугунги кунда вилоятда Франция компанияларининг капитали иштирокида битта қўшма корхона – “LOUIS-SATTOR” МЧЖ Самарқанд шаҳрида (меҳмонхона хизмати) фаолият юритиб келмоқда.
Бундан ташқари, 2021 йилда вилоятимиз ҳамда Франция давлати ўртасида товар айланмаси 8,3 миллион АҚШ долларидан ортди. Шундан 26,1 минг АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилинган бўлса, қарийб 8,3 миллион АҚШ долларлик товар импорт қилинган.
2022 йилнинг январь-октябрь ойлари давомида Франциядан 8,2 миллион АҚШ долларилик маҳсулот импорти амалга оширилди.
Қолаверса, Франция Тараққиёт Агенлиги (Agence Frangaise de Développement, AFD) иштирокида “Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндилар бошқарувини модернизация қилиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 37,167 миллион евро (45,018 миллион доллар)ни ташкил этиб, лойиҳа доирасида бугунга қадар 9,611 миллион евро (11,640 миллион доллар) миқдорида маблағ ўзлаштирилган.
Мазкур лойиҳа 2024 йилга фойдаланишга қабул қилинади.