Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

ЭСДАЛИК НИШОНЛАРИ ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ

ЭСДАЛИК НИШОНЛАРИ ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ

ЭСДАЛИК НИШОНЛАРИ ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармони эълон қилинганди.


Ушбу фармонга кўра мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган юртдошларимиз «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланишди. Қувонарлиси, улар орасида самарқандликлар ҳам бор. 

Бугун Самарқанд шаҳар ҳокимлигида  «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов ва шаҳар ҳокими Ф.Умаров йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги билан қутлади. Уларнинг халқимиз истиқболи ва Ватанимиз равнақи йўлидаги фаолиятларига омадлар тилашди.
Шундан сўнг  «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги»  эсдалик нишони эгаларига тантанали равишда топширилди.


- Амалга оширган камтарона меҳнатларим муносиб баҳолангани қалбимни ифтихорга тўлдирди, - дейди Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати, СамИСИ профессори Олим Пардаев. – Бу эътироф мени янада жўшқин фаолият олиб боришга, юксак марраларни забт этишга илҳомлантирмоқда.
Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати