Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

БУ ЮРТДА ҲЕЧ БИР БОЛА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

Бу юртда ҳеч бир бола эътибордан четда қолмайди

“Ўзбекистон Республикаси ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги қарорига асосан ҳар йили “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” сифатида мамлакатимизда кенг нишонланиши Давлатимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш яққол исботидир.

Ногиронлиги бўлган шахсларни маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши учун зарур шароитларни яратишга кўмаклашиш мақсадида Самарқанд шаҳри бўйлаб кўплаб савобли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими томонидан 3-мактабда яккан тартибда таълим олувчи ўқувчилар Илҳомжонов Амиржон, Маҳмудова Маржона, Ғанибев Абубакрларнинг ҳолидан хабар олинди.

Масъуллар бу ўқувчиларнинг таълим олиш шароити билан атрофлича танишиб уларга ўқув столи, кийим-кечак ва ўқув қуроллари тақдим этишди.  Бу каби тадбирлар шаҳар бўйлаб давом этмоқда...

Бюронинг Cамарқанд шаҳар бўлими.

 
 
2-Dekabr, 2022-yil 15:42 |