БУ ЮРТДА ҲЕЧ БИР БОЛА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

“Ўзбекистон Республикаси ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги қарорига асосан ҳар йили “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” сифатида мамлакатимизда кенг нишонланиши Давлатимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш яққол исботидир.

Ногиронлиги бўлган шахсларни маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши учун зарур шароитларни яратишга кўмаклашиш мақсадида Самарқанд шаҳри бўйлаб кўплаб савобли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими томонидан 3-мактабда яккан тартибда таълим олувчи ўқувчилар Илҳомжонов Амиржон, Маҳмудова Маржона, Ғанибев Абубакрларнинг ҳолидан хабар олинди.
Масъуллар бу ўқувчиларнинг таълим олиш шароити билан атрофлича танишиб уларга ўқув столи, кийим-кечак ва ўқув қуроллари тақдим этишди. Бу каби тадбирлар шаҳар бўйлаб давом этмоқда...
Бюронинг Cамарқанд шаҳар бўлими.
Yangiliklar
29-Oktabr, 2025-yil
29-Oktabr, 2025-yil
28-Oktabr, 2025-yil