Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

"БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ": САМАРҚАНДДА ЕНГИЛ АТЛЕТИКА БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА МУСОБАҚАСИ СТАРТ ОЛДИ

"Беш ташаббус олимпиадаси": Самарқандда енгил атлетика бўйича республика мусобақаси старт олди

"Беш ташаббус олимпиадаси": Самарқандда енгил атлетика бўйича республика мусобақаси старт олди 

Самарқанд шаҳридаги "Афросиёб арена" спорт мажмуасида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми доирасида енгил атлетика бўйича “маҳалла – сектор – туман – вилоят” босқичларида ғолиб бўлган маҳалла ёшлари ўртасида республика финал баҳслари бошланди.

Мусобақада республикамизнинг 14 ҳудудидан келган 252 нафар қатнашчи учта (16-21, 22-26, 27-30) ёш тоифасида қатнашмоқда. 

Мусобақанинг очилиш маросимида Спортни ривожлантириш вазири А.Икромов иштирок этиб, мазкур олимпиада маҳалла ёшлари ўртасида оммалашиб бораётгани ва иқтидорли ёшларнинг қобилиятини намойиш этишида катта имконият яратаётганини такидлади.

Шундан сўнг 16-21, 22-26 ёш тоифасида қизлар ўртасидаги баҳс бошланди. 

Мусобақада ҳар бир жамоадан 3 нафар ўғил 400 метр масофага, 3 нафар хотин-қиз 300 метр масофага эстафета шаклида югуради.







 
 
1-Dekabr, 2022-yil 17:00 |