БЕЛГИЛАНМАГАН ЖОЙГА ЧИҚИНДИ ТАШЛАМАНГ!
БЕЛГИЛАНМАГАН ЖОЙГА ЧИҚИНДИ ТАШЛАМАНГ!
Самарқанд шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари томонидан маҳаллаларда назорат тадбирлари ўтказилди.
Ушбу тадбирлар давомида Самарқанд шаҳар Фаробий маҳалласида яшовчи фуқаро Л.А ўзининг кундалик турмуш жараёнида ҳосил бўлган қурилиш чиқиндиларини Самарқанд шаҳар Мирзо Улуғбек кўчасида белгиланмаган жойга ташлаганлиги аниқланди.
Ҳолат бўйича ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91-моддаси прим 1 қисмига биноан маъмурий иш қўзғатилиб, 900 000 сўм миқдорида жарима қўлланилди.
Шу ўринда фуқаролардан чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлашларини сўраймиз.
12-Dekabr, 2022-yil 16:28 |