Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

БАЁНОТ: ГАГАРИН КЎЧАСИ ТЎЛИҚ ТАЪМИРЛАНАДИ

Баёнот:  Гагарин кўчаси тўлиқ таъмирланади

Охирги йилларда шаҳримизнинг марказий кўчаларида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Эндиликда шаҳримизнинг бошқа кўчаларини ҳам таъмирлаш режалаштирилган.

Жумладан, Гагарин кўчаси жорий ва кейинги йилда девордан деворгача тўлиқ таъмирланади ва айни пайтда ҳам кўчадаги кўп қаватли уйларнинг фасад қисмида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу кўча шаҳарнинг асосий кўчаларидан бири бўлгани боис ҳам ҳолат видеода тасвирланганидик узоқ вақт турмайди ва ишлар тез муддатларда якунланади. 

Шунингдек, Навоийшоҳ кўчасининг Шота Руставелли кўчаси кесишмасидаги ҳолат ҳам бежизга бўлмаган ва аҳолига ичимлик суви етказишни янада яхшилаш мақсадида қазиш ишлари олиб борилган ва сув қувурлари ётқизилган. Ҳаво бироз исиб, кўчанинг қазилган қисми анчагина босилса қайта тўлиқ таъмирлаб чиқилади.

 
 
11-Fevral, 2022-yil 11:53 |