Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-20-90

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗ САМАРҚАНДЛИКЛАР ҲАМДА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ КУЗАТУВЧИЛАРИ!

Ассалому алайкум, Азиз Самарқандликлар ҳамда ижтимоий тармоқ кузатувчилари!

Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни кафолатлаш, тинчлигини таъминлаш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1 сонли қарорларига асосан шаҳримиздаги криминоген вазият бўйича “профилактик-огоҳлантирувчи мурожаат” йўлламоқчиман.


Жумладан, жорий йилнинг ноябрь ойида 196 та жиноятлар содир этилган бўлса, шундан; 88 та олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар ҳисобига тўғри келган.


Маҳаллада хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган тадбирлар натижасида, шаҳарнинг 87 та маҳалласида умуман жиноятлар содир этилмаган.


Ҳурматли фуқаролар! Ҳаммамизни ташвишга солаётган Вояга етмаганлар томонидан – 57 та, шундан; 27 та ўғрилик, 3 та талончилик, 2 тадан фирибгарлик, безорилик, транспорт воситасини олиб қочиш, 1 тадан қастдан ОТЖЕ, босқинчилик жиноятлари содир этилган.


Шахслари; 35 таси гуруҳ бўлиб, 6 таси хотин-қизлар, 3 таси илгари судланганлар, 1 таси маст ҳолатда содир этган.


Шундан; 48 таси ўқув масканлари ўқувчилари томонидан (42 таси мактаб ва 6 таси коллеж-лицей), 1 таси ишламайдиган ва ўқимайдиганлар томонидан содир этилган.


 Яна бир оғриқли нуқтамиз, Аёллар томонидан – 60 та, Шшундан; 2 та қасддан одам ўлдириш ва суиқасд, 2 та оғир ТЖЕ, 1 та номусга тгиш, 15 та ўғрилик, 2 та талончилик, 6 та фирибгарлик, 2 та безорилик жиноятлари содир этилган.


Аёларга 807 та (488) ҳимоя ордерлари берилган бўлиб шундан; 56 нафарига нисбатан МЖтКнинг 2061-моддаси тартибида маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилган.


Хотин-қизлар бўйича инспекторлар томонидан 3926 та оилалар ўрганилиб, 3951 нафар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, аниқланган 1278 та муаммоларнинг 1217 таси ёки 95,2 фоизини ижобий ҳал этилган. 


Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида оила-турмуш муносабатлари билан боғлиқ 2140 нафар шахслар низолашаётганлиги аниқланган.


- 1354 нафари никоҳдан ажрашиш, - 437 нафари алимент билан боғлиқ, - 29 нафари ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш, - 1 нафари никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш, - 25 нафари оталикка эътироз билдириш, - 59 нафари оталикни белгилаш, - 235 нафари оила-турмуш муносабатлари билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ташкил қилган.


Азиз фуқаролар, ҳар биримиз фуқаролик бурчини бажаришда бирдам бўлишимизни сўраб қоламан.

Abdurasul Sulaymonov, Samarqand shahar ichki ishlar organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boshqarmasi boshligʻi.

 
 
26-Dekabr, 2025-yil 15:15 |