САМАРҚАНД ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ БОШ ЮРИСТКОНСУЛЬТИ ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ "ФАХРИЙ ЁРЛИҒИ" БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги байрами муносабати билан Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган ҳамда ўз хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашган вилоят ва туман ҳокимликларининг бир гуруҳ ходимлари вилоят ҳокимининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.
Бу ҳақда вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсульти Тойиров Бобохон Шовқиддинович ҳам ушбу мукофот билан тақдирланди.
2-Dekabr, 2022-yil 14:45 |