Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

18 ОКТЯБРЬ – “САМАРҚАНД ШАҲРИ КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎТКАЗИЛАДИГАН БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ

18 октябрь – “Самарқанд шаҳри куни” муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирлари

18 октябрь – “Самарқанд шаҳри куни”. 1996 йилдан буён нишонланиб келинаётган ушбу байрамда шаҳримизда бир қатор маданий тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган бўлиб, байрам тадбирлари жорий йилнинг 14 октябридан бошланди. 

Сана муносабати билан "Алишер Навоий” номидаги марказий истироҳат боғи ва Алишер Навоий номи билан аталувчи кўчада ўтадиган байрам тадбирлари доирасида мазкур кўчанинг Университет хиёбонидан Амир Темур кўчасигача бўлган қисмида рамзий иккита дарвоза ўрнатилиб, шу ҳудудда турли хил кўргазмалар ташкил этилади. 

Шунингдек, "Камол Отатурк" кўчасида эса “Made in Uzbekiston” саноат маҳсулотлари ярмаркаси йўлга қўйилади. 

Байрам муносабати билан 14 октябрь кунидан буён  “Мармар” деҳқон бозорида “Табиат саҳовати” арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси фаолият олиб боряпти ва давом этади.

Шунингдек, байрам кунги концерт дастурлари соат 14:00 да “Мўжиза” амфитеатри ҳамда соат 16:00 да “Нурафшон” маданият саройи ва концертнинг финал қисми соат 18:00 да Қорасув масканидаги "Янги Ўзбекистон боғи"да бўлиб ўтади. 

Байрам тадбирлари якунида мушакбозлик ташкил этилиши кўзда тутилган.

Тадбирлар бўйича ҳокимликнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали қўшимча ахборот бериб борамиз.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари, барчангизни байрам тадбирларига таклиф қиламиз!

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 
 
16-Oktabr, 2023-yil 12:10 |