Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

1-ЧОРАКДА САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ 1124 НАФАР ИШСИЗНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ

1-чоракда Самарқанд шаҳридаги 1124 нафар ишсизнинг бандлиги таъминланди

Жорий йилнинг 1-чорагида Самарқанд шаҳридаги 1104 нафар ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш кўзда тутилган бўлиб, 1124 нафар ишсизлар ўз иш ўринларига эга бўлди. Шунингдек, шу муддат давомида 144 нафар фуқарони ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўналтириш кўзда тутилган бўлса, бу кўрсаткич ортиғи билан бажарилди, яъни 215 нафар фуқаро бандлигига эришилди. 

Шу билан бирга, 183 нафар ишсиз фуқарони касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш режалаштирилган бўлса 300 нафар фуқаронинг 20 та касб йўналиши бўйича касб-ҳунарга ўқитилишига эришилди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 
 
14-Aprel, 2022-yil 13:33 |