Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

ШАҲАР АВТОБУСЛАРИДА ЯНГИ ТЎЛОВ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ

Шаҳар автобусларида янги тўлов тизими жорий этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 ноябрдаги "Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳрида мавжуд автобусларга "Автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими оператори" МЧЖ билан ҳамкорликда янги валидаторлар ишга туширилди. Йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида валидаторлар ҳар бир автобуснинг кириш қисмидаги таянч тутқичларга ўрнатилди.

Эндиликда йўловчилар “АТТО” ягона транспорт картаси, Ҳумо, Узкард (янгиси), Виза, Мастеркард ҳамда смартфонлар орқали (Плай Маркетдан “АТТО” иловасини юклаб олиб) тўловни амалга ошириши мумкин. Бир картадан биринчи ва иккинчи тўловни амалга ошириш вақти хавфсизлик нуқтаи назаридан 6 дақиқа қилиб белгиланди. 

Бугунги кунда Самарқанд шаҳрининг 8 та нуқтасида “АТТО” ягона транспорт карталарини сотиш йўлга қўйилган. Жумладан, Темирйўл АББ ҳудудида, “Беруний” кўчасидаги “Темирйўл шифохонаси” бекатида, Буюк Ипак йўли кўчасидаги Марказий поликлиника рўпарасида, Даҳбет ва Рўдакий чорраҳасидаги 2 та бекатда, “Шодиёна” савдо мажмуасида, “Университет хиёбони” (Филология факультети) бекатида, шунингдек, вилоят транспорт бошқармасида “АТТО” ягона транспорт карталарини харид қилишингиз мумкин. Мазкур транспорт карталарининг нархи 10 000 сўм. 

Бугунги кунда шаҳар автобус йўналишларида йўловчиларга хизмат кўрсатувчи мавжуд 288 та автобусларда валидаторлар ўрнатилди. Шунингдек, 13 та трамвай вагонлари кўчма валидаторлар билан таъминланди.

 
 
26-Iyul, 2022-yil 17:04 |