Самарқанд шаҳрида туризм бекатлари ташкил этиш учун танлов эълон қилинди
16.01.2021 - 15:33Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек расадхонаси ва Амир Темур мақбараси атрофида туризм автобекатлари ташкил этиш учун танлов эълон қилинди.
Бекатлар учун алоҳида ер майдони ажратилади. Жумладан, Мирзо Улуғбек расадхонаси яқинида 350 квадрат метр, Амир Темур мақбараси атрофида 650 квадрат метр автотураргоҳ ташкил этилади.