Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ТИЗИМИДА КОРРУПЦИЯГА ЎРИН ЙЎҚ

Пенсия жамғармаси тизимида коррупцияга ўрин йўқ

📌Ижро этувчи аппаратининг топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 27 декабрдаги 179-сонли буйруғига асосан Пенсия жамғармаси тизимида коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, хамда коррупсияга ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи А.Неъматов томонидан  Самарқанд шаҳар бўлими  ходимлари иштирокида муҳокама ўтказилди.


📌 Учрашувда ходимларга Пенсия жамғармаси тизимида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, коррупциявий ҳаракатларни ўз вақтида аниқлаш, унинг оқибатлари ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тўғрисида огохлантирилди.

 
 
22-Iyul, 2022-yil 11:35 |