Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

МУНОСАБАТ: ТАЪМИРТАЛАБ КЎЧАЛАР ОБОДОНЛАШТИРИЛАДИ

Муносабат: Таъмирталаб кўчалар ободонлаштирилади

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Дўстлик маҳалласи кўчалари таъмирталаб ҳолда экани мазмунидаги хабар тарқалди. 

Шуни маълум қиламизки, Самарқанд шаҳрида сўнгги йилларда "Обод маҳалла" дастури асосида бир қатор маҳаллаларда кенг кўламли ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Жумладан,  Кафтархона, Дукчиён маҳалласи ушбу дастур асосида ободонлаштирилиб,  йўлларга янги асфальт қопламалари ётқизилди. Бу каби бунёдкорликлар ишлари барча маҳаллаларда ташкил этилади.

Хусусан, Дўстлик маҳалласи ҳам ўтган йили дастур доирасида ободонлаштирилганди ва маҳалладаги таъмирланмай қолган айрим кўчалар келгуси йилда тўлиқ таъмирланади.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 
 
18-Dekabr, 2022-yil 16:51 |