Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

МУНОСАБАТ-1: МЕВАЗОР МАҲАЛЛАСИ ФУҚАРОСИ ҚИЛГАН МУРОЖААТ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

Муносабат-1: Мевазор маҳалласи фуқароси қилган мурожаат назоратга олинди

Ижтимоий тармоқларда Темирйўл вокзалидаги “Мевазор” маҳалласида болалар майдончаси ўрнида янги турар жой қурилгани, уларнинг майдонидаги ерларга машиналари учун тураргоҳ қуриб олишгани, марказий сув қувурлари ўтказилган жойдан ҳам қуришни бошлаганлари айтилган мурожаат эълон қилинди.

Ушбу мурожаат юзасидан шуни маълум қиламизки, ҳолат назоратга олинди ва мурожаатчи иштирокида ўрганилади .

Ўрганиш натижаларига кўра, ноқонуний қурилишларга қўл урганларга нисбатан қонун доирасида чоралар кўрилиши таъминланади.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 
 
25-Sentabr, 2022-yil 11:35 |