Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

МАКТАБЛАРДАН 500 МЕТР УЗОҚЛИКДА ШАКАРЛИ ГАЗЛАНГАН ВА ЭНЕРГЕТИК ИЧИМЛИКЛАР, ШУНИНГДЕК, ТЕЗ ТАЙЁРЛАНАДИГАН ТАОМЛАР САВДОСИ ТАҚИҚЛАНИШИ МУМКИН

Мактаблардан 500 метр узоқликда шакарли газланган ва энергетик ичимликлар, шунингдек, тез тайёрланадиган таомлар савдоси тақиқланиши мумкин

“2022-2026-йилларда Ўзбекистон Республикасида ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлаш бўйича Миллий Ҳаракатлар Стратегияси ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарори муҳокамага (https://regulation.gov.uz/uz/d/66110) қўйилди.

⚡️Унга асосан, мактаблар ва улар атрофида шакарли газланган ва энергетик ичимликлар, шунингдек тез тайёрланадиган таомлар савдоси устидан назоратни кучайтириш режалаштирилмоқда.

♻️ Бунда масъул вазирликлар ва ташкилотлар томонидан мунтазам рейдлар ўтказилади.

Хусусан, мактаблар ва улар атрофида шакарли, газланган ва энергетик ичимликлар, шунингдек тез тайёрланган таомлар савдоси 500 метр атрофидан кам бўлмаган ҳудудларда тақиқланиши мўлжалланмоқда.

✅ Бундан ташқари, тиббиёт таълими тизимида ўсмирлар овқатланиши бўйича ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш, рационал овқатланишига оид мавзуларни киритиш кўзда тутилган.

Бу борада тиббиёт ходимлари ўсмирлар рационал овқатланиши билан боғлиқ масалалар бўйича мунтазам аттестациядан ўтказиб борилади. 

❗️Тиббиёт таълим ўқув юртларининг ўсмирлар овқатланиши бўйича дастурлари амалга оширилади.

Қарор муҳокамаси шу йилнинг 30 августга қадар давом этади.

 
 
22-Avgust, 2022-yil 10:12 |