Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

ХОТИН-ҚИЗЛАР МУАММОЛАРИ ТИНГЛАНИБ, ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Хотин-қизлар муаммолари тингланиб, ҳал этилмоқда

Бугун Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар  бўлими бошлиғи Зебо Саидова Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд шаҳридаги Халқ қабулхонасида бир гуруҳ хотин-қизларнинг мурожаатларини тинглаб, уларнинг аксарият муаммолари қонун доирасида ижобий ҳал этилишини таъкидлади. Шунингдек, вақт талаб қиладиган мурожаатларни имкон қадар тезроқ кўриб чиқиш ва қонунга зидларини бажариб бўлмаслик бўйича фуқароларга аниқ тушунтириш берилди.

Шу билан бирга, З.Саидова хотин-қизларнинг ташаббус ва таклифлари қўллаб-қувватланишини билдирди.

 
 
1-Iyul, 2022-yil 18:40 |