Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

САМАРҚАНД ШАҲРИДА ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН БОЛАЛАР УЧУН БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Самарқанд шаҳрида имконияти чекланган болалар учун байрам тадбирлари ўтказилмоқда

3 декабрь - "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан "Эътиборимиздасиз" шиори остида имконияти чекланган болалар учун Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан байрам тадбирлари ташкил этилди.

Жумладан,Самарқанд шаҳридаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун 1-сон  ҳамда 62-сонли  мактаб интернатларида ушбу сана муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида болажонларга Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаровнинг байрам табриги етказилиб, эсдалик совғалари тарқатилди.

Болаларжонлар учун байрам дастурхонлари ёзилиб, уларнинг кўнгиллари шод этилди.

 
 
Dec. 2, 2022, 3:08 p.m. |