Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

Amir Temur bog'lari

Амир Темур боғлари

Primary tabs

Соҳибқирон Амир Темур бунёд етган боғлар

Амир Темур бобомиз табиатни, инсонни соғломлаштириш, чўл-биёбонларни ободонлаштириш ва деҳқончиликни ривожлантириш борасида жуда кўп ҳикматли сўзларни мерос қилиб қолдирди. "...Ҳар бир шаҳарда масжидлар, мадрасалар, хонақолар, ҳаммомлар қуришни, мусофир йўловчилар учун йўл устида работни бино қилишни, дарёлар устида кўприклар қуришни буюрдим. Кимки бирон саҳрони обод қилса ёки бирон бог ъ кўкартирса ёхуд бирон хароб бўлиб ётган ерни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нарса олмасинлар, учунчи йили қонун-қоидага мувофиқ хирож йиғилсин". 

Моваруннаҳрнинг деҳқончилик воҳаларида, хусусан, Зарафшон водийсида ўнлаб суғориш тармоқлари чиқарилиб, деҳқончилик майдонлари кенгайтирилди. Мозорот ва зиёратгоҳлар обод етилди.

Қашқадарё вилоятидаги Ески Анҳор каналини Амир Темур бобомиз Султон Боязид устидан қозонилган ғалабаси шарафига қурган.  Тарихчи Ҳофиз Абрўнинг ёзишича Амир Темур Хуросондаги Мурғоб водийсида ободончилик ва деҳқончилик ишлари хароб бўлганини кўриб, дарёдан 20 та канал қаздириб, сув чиқариб деҳқончилик ва ободончилик ишларига асос солади. Унинг топшириғи бўйича Кўҳак – Зарафшон, Амударё ва Сирдарёга кўприклар қурилди. Шунингдек, Сирдарёдан, Оҳангарондан канал қазилди. Соҳибқироннинг фармойишига кўра, Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Фарғонада ирригация – суғориш ишлари олиб борилди. Бундай бунёдкорликлар давлатнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом еттирилган. У узоқ Қорабоғда 42 км канал қурдирган. Озарбайжондаги Муғон шаҳрида 12 та бог ъ барпо етган.

Амир Темур даврида бетакрор боғлар яратилган ва уларга ўзига хос номлар қўйилган. Булар хусусидаги дастлабки маълумотлар ўтмиш тарихчилари, шоирлари, сайёҳлари асарларида учрайди. Шунингдек, Амир Темур боғлари ўрта асрлар рассомлари миниатюраларида ҳам тасвирланган. Бу боғлар тузилишига кўра икки хил бўлган:

· Чорбоғлар – геометрик (тўрт бурчак) шаклида бўлиб, ҳар томони тахминан 1 км масофага чўзилган. Саҳнидан ўтган ариқлар уларни тенг 4 қисмга ажратиб турган. Атрофидаги баланд деворларнинг ҳар бурчагида минора бўлган. Марказда Сарой жойлашган. Бундай боғларнинг дарвозалари шаҳар тарафга қаратиб қурилган.

· Тузилиши геометрик шаклда бўлмаган, табиий дарахтзор ва чакалаклар бағрида барпо етилган боғлар. Бундай боғлар ҳукмдор ов қилиши учун мўлжалланган бўлиб, асосий қисми табиий, қўл текизилмаган ҳолда сақланган. Уларнинг кичик бир қисмигагина дам олиш учун сарой ва чодирлар қурилган. Ҳовузлар қазилиб, фавворалар ўрнатилган. Бу турдаги боғларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ниҳоятда бой бўлган.

Амир Темур боғларидан енг чиройли ва машҳурлари қуйидагилар:

· БОҒИ БАЛАНД. Соҳибқирон Самарқанд Шимолидаги Чўпонота мақбараси яқинида (ҳозирги аеропорт атрофи) набираси (Мироншоҳнинг қизи)га атаб қурдирган. Уни барпо қилишида Ерон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлар боғчилик санъати усталари ҳамда меъморлари қатнашган. Бог ъ ўртасида Tabriz оқ мармаридан қурилган ҳашаматли қаср бўлиб, унинг атрофидаги узумлар, анжирзор ва олмазорлар боққа гўзал бир тароват бахш етиб турган.

· БОҒИ БЕҲИШТ. 1378 йилда Соҳибқирон Самарқанднинг Ғарбида суюкли хотини Хайрунисога атаб қурдирган. Айрим ёзма манбаларда "Боғи Жаннат" номи билан аталади. Бог ъ ўртасидаги атрофи ҳандақ билан муҳофаза етилган сунъий тепалик устида tabriz оқ мармаридан қурилган ҳашаматли сарой бўлган. Саройга бир неча кўтарма кўприклар орқали кирилган. Бу боғнинг бир тарафида ҳайвонот боғи бўлиб, турли хил ҳайвонлар сақланган.

· БОҒИ ДАВЛАТОБОД. Бу бог ъ Самарқанддан 13 км Жанубда, ҳозирги катта Ўзбекистон трактининг чап томонида бўлган. Амир Темур бу боғда зафарли юришлардан қайтгач, дам олган, хорижий елчиларни қабул қилган. Унда ариқлар, тўртта ҳовуз, катта сарой бўлган. Сарой сунъий тепа устига қурилган, атрофи ҳандақ билан ўралган. Унга иккита кўтарма кўприк орқали кирилган.

· БОҒИ ДИЛКУШО. (Кўнгил очувчи бог ъ) 1397 йилда Амир Темур хотинларидан бири Тукалхоним шарафига қурилган. Бу бог ъ Самарқанддан 5 км Шарқда, Панжакент йўлининг ўнг томонида (қадимий Хиждувон қишлоғи ўрнида) жойлашган. Ҳар тарафи 900 метр узунликдаги баланд пахса девор билан ўралган. Боғнинг тўртта дарвозаси марказида ҳашаматли сарой бўлган. Сарой уч қаватли бўлиб, ҳар қаватида фаввора отилиб турган. Сарой деворларига Соҳибқирон олиб борган урушлардан лавҳалар чизиб қўйилган. Бу бог ъ ўрнида ҳозирги кунда Дилкушо қишлоғи жойлашган.

· БОҒИ ЖАҲОННАМО (Жаҳон кўзгуси). Амир Темур Самарқанддан етти фарсах (42 км) нарида, Зарафшон тоғи етагида қурдирган (тахминан Ургут туманида). Унда сарой ва қалъа бўлган. Боғнинг ҳудуди жуда ҳам катта бўлиб, йўқолиб қолган от 6 ойдан сўнг топилган екан.

· БОҒИ МАЙДОН. Чўпонота тепалиги етагида, Самарқанднинг шимолида жойлашган. Тарихий манбаларга қараганда, боғда ҳашаматли бир айвон (кўшк) ва қимматбаҳо тошлардан ясалган тахт бўлган. Амир Темурнинг невараси Мирзо Улуғбек бу боғни янада обод қилган. Бу бог ъ ўрни ҳозир ҳам Боғи Майдон деб аталади.

· БОҒИ НАВ (янги бог ъ). Бу боғни 1404 йилда Амир Темур Самарқанднинг Жанубида қурдирган. Лолазор қишлоғи ўрнида жойлашган. Бу бог ъ тўртбурчак шаклида бўлиб, атрофи баланд пахса девор билан ўралган, ҳар бурчагида минора қад кўтариб турган. Марказида бошқа боғлардагига нисбатан каттароқ қаср, унинг олдида катта ҳовуз бўлган.

· БОҒИ ЧИНОР. Амир Темур Самарқанднинг Шарқида (Конигилнинг жанубий-ғарб тарафида, ҳозирги Қўштамғалик тепалиги ўрнида) барпо қилдирган. Унда ажойиб чинорлар кўп бўлган. Боғнинг марказида сарой жойлашган.

· БОҒИ ШАМОЛ. Амир Темур 1397 йилда набираси (Мироншоҳнинг қизи)га атаб қурдирган. Бу бог ъ Самарқанднинг Ғарбида бўлган. Ундаги сарой тўртбурчак шаклида бўлиб, ҳар томони 1500 қадамни ташкил қилган. Деворларига мармар қопланиб, саҳни қораёғоч ва фил суягидан ишланган. Бу бог ъ жойлашган ҳудуд ва у ердаги ариқ ҳозир ҳам Боғи Шамол деб аталади.

Амир Темур бобомиз Самарқанд атрофида булардан ташқари, яна бир қанча бог ъ ва саройлар барпо етган. Чунончи, БОҒИ БУЛДУ, БОҒИ ЗОҒОН, БОҒИ НАҚШИ ЖАҲОН, БОҒИ АМИРЗОДА ШОҲРУХ, БОҒЧА, БОҒИ ДИЛАФРЎЗ, БОҒИ ШЕРОИ, ГУЛБОГ Ъ, ЛОЛАЗОР, БЕДАНА КУРГИ, ЧУМЧУҚЛИК, ҒОЗХОНА ва бошқалар бири биридан қолишмаган.

 
 
April 21, 2022 | Ijtimoiy