Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

САМАРҚАНД ШАҲРИ ЯНА УЧ МАМЛАКАТ ШАҲАРЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ

Самарқанд шаҳри яна уч мамлакат шаҳарлари билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд шаҳри яна уч мамлакат шаҳарлари билан ҳамкорлик қилади

"Самарқанд шаҳри куни" муносабати билан Самарқанд шаҳрига яна уч мамлакат Тожикистоннинг Панжакент шаҳри, Латвиянинг Юрмала шаҳри ва Белоруссиянинг Бобруйск шаҳри делегациялари келди.

Ушбу уч мамлакат шаҳарлари делегация вакиллари  Самарқанд шаҳридаги "Movenpick Samarkand" меҳмонхонасида шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров билан учрашишди.

Учрашув давомида шаҳарлар ўртасида дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодиёт ва туризм, илм-фан, маданият ва спорт каби бир қатор соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, алоқаларни изчил йўлга қўйиш масалалари илгари сурилди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва Латвиянинг Юрмала шаҳар маъмурияти ўртасида 2023 йилга мўлжалланган Маданий ҳамкорлик битими имзоланди.

 
 
Oct. 19, 2022, 11:28 a.m. |