Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

АМИР ТЕМУР КЎЧАСИНИНГ ЯНА БИР ҚИСМИДА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ҲАРАКАТИ ВАҚТИНЧА ЧЕКЛАНДИ

Амир Темур кўчасининг яна бир қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланди

Айни кунларда Самарқанд шаҳрининг Амир Темур ва Гагарин кўчасида тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида ҳокимликнинг расмий саҳифалари орқали хабар бериб боряпмиз.

Эндиликда АмирТемур кўчасининг Туркистон кўчаси билан кесишмасидан Сулаймон Бухорий кўчаси туташмасига қадар таъмирлаш ишлари олиб борилади. 

Шу муносабат билан Амир Темур кўчасининг айтилган қисмида транспорт воситаларининг бир томонлама ҳаракати чекланди.

Бу ҳақда қўшимча ахборот бериб борамиз... 

 
 
Feb. 24, 2024, 2:14 p.m. |