ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ АҚШГА БОРАДИ
19-24 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Нью-Йорк шаҳрида ташриф билан бўлади.
Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили хабар беришича, Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Aссамблеяси 77-сессиясининг Умумий мунозараларида нутқ сўзлайди (https://t.me/mfaspokesperson/4145).
Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашувларни ўтказади ҳамда кўп томонлама тадбирларда иштирок этади.
18 сентября 2022 г. 21:20 |