САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ЎҚИШ БОШЛАНДИ

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Самарқанд саммити ўтказилиши муносабати билан Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактабларида ўқиш 19 сентабрдан бошланиши тўғрисида хабар берилган эди.
Бугун шаҳардаги барча мактабларда "Салом мактаб" биринчи қўнғироқ тадбирлари ўтказилди.
Шу тадбирлар асносида вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида 51- сон немис тилига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг қўшимча янги биносини топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир давомида меҳмонлар ўқувчилар билан суҳбатлашиб, уларга келгуси ўқишларида муваффақият тилашди.
Маълумот ўрнида ушбу бино 480 ўринга мўлжалланган бўлиб, тўлиқ замонавий жиҳозланган.
19 сентября 2022 г. 10:37 |
Yangiliklar
Samarqandliklar Va Shahrimiz Mehmonlari!i
15 сентября 2025 г.
Samarqandlik O‘Qituvchilarga Mukofotlar Topshirildii
15 сентября 2025 г.
Shaharda Yoshlar Bilan Ishlash Masalalari Muhokama Qilindii
13 сентября 2025 г.
Bulung‘Urda "Pomidor Sayli" O‘Tkazildii
13 сентября 2025 г.