САМАРҚАНД ШАҲРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАЁТГАН ТУРИСТИК ОБЪЕКТЛАРДАН БИРИ “CONTINETAL HOTEL SAMARQAND” МЕҲМОНХОНАСИ БЎЛДИ.
Самарқанд шаҳри куни муносабати билан фойдаланишга топширилаётган туристик объектлардан бири “Continetal hotel Samarqand” меҳмонхонаси бўлди.
Мазкур иншоотнинг лойиҳа қиймати 10 миллиард сўмни ташкил этади. Меҳмонхона бир вақтнинг ўзида 150 нафар сайёҳни қабул қила олади.
Меҳмонхонанинг очилиш маросимида Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фуджияма, вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
18 октября 2022 г. 16:52 |