МУНОСАБАТ: СУД БИНОСИ ҚАЙСИ ҲУДУДДА ЖОЙЛАШГАН БЎЛСА, СУДДА ЎША ҲУДУД ПРОКУРОРИ ИШТИРОК ЭТИШИ МУМКИН
Ижтимоий тармоқларда "Самарқанд маъмурий суди прокурорлар ваколатлари ва таъсир ҳудудларини ажрата олмаётир" сарлавҳали хабар тарқалди.
Хабарга кўра, Самарқанд шаҳар прокурори Б.Облоқулов қўшни туманнинг қарорларига муносабат билдираётганлиги танқид остига олинган.
Мазкур хабардаги ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 21 сентабр куни аризачи З.Муҳаммадиевнинг туман ҳокимининг 2017 йил 23 сентябрдаги 2474-Қ сонли ва 2021 йил 4 июньдаги 1021-Қ сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича Самарқанд туманлараро маъмурий суди томонидан 2021 йил 3 августдаги ҳал қилув қарори чиқарилган.
Ушбу қарорнинг 2021 йил 4 июньдаги 1021-Қ сонли туман ҳокими қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қисмини қаноатлантиришдан рад этиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори чиқариш ҳақида шаҳар прокуратураси томонидан протест келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг соҳавий буйруқларига асосан, суд ишларида ҳудудийлик жиҳатидан шу ҳудуд прокурори иштирок этиши ва судлар томонидан чиқарилган қарорларга тегишли тартибда муносабат билдириши мумкин.
Самарқанд туманлараро маъмурий суди Самарқанд шаҳри ҳудудида жойлашганлиги сабабли, ушбу судда шаҳар прокуроратураси ходимлари қатнашиб, суд қарорларига тегишли муносабат билдирган.
Шу ўринда, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан қонунчилик нормаларини тушунган ва унга амал қилган ҳолатда ахборот тарқатишларини сўраймиз.