МУНОСАБАТ-1: МОШИНА БОЗОР ҲУДУДИ ТАРТИБГА ОЛИНАДИ
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳри машина бозорига кирувчи йўллар тўсиб қўйилгани ҳамда пиёдалар юрувчи йўлаклар ёпиб ташлангани айтилган хабар тарқалди.
Ушбу хабар юзасидан шуни маълум қиламизки, ҳолат назоратга олиниб, масъуллар иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш натижаларига кўра, ушбу ҳудуд тартибга келтирилиши таъминланади.
Ҳолат бўйича қўшимча ахборот берилади.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
21 сентября 2022 г. 12:20 |