ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ
Самарқанд шаҳрида ўқувчи ёшлар ҳамда хотин-қизлар ўртасида мунтазам "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Бугун Самарқанд шаҳар Дин ишлари бўйича қўмитанинг бош мутахассиси Р.Султанов ва шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари З.Саидова билан биргаликда 1-умумий ўрта таълим мактабида катта синф ўқувчилари ўртасида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда 200 нафарга яқин ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этишди.
3-Noyabr, 2022-yil 16:54 |