Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

WIZZAIR АВИАКОМПАНИЯСИ ИЛК БОР АБУ-ДАБИДАН САМАРҚАНД ШАҲРИГА ПАРВОЗЛАРНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ

WizzAir авиакомпанияси илк бор Абу-Дабидан Самарқанд шаҳрига парвозларни йўлга қўйди

Бугун, 13-декабр куни маҳаллий вақт билан соат 10:29 да Венгриянинг WizzAir авиакомпаниясига тегишли самолёт Самарқанд халқаро аеропортига келиб қўнди, деб хабар берди Узбекистан Аирпортс компанияси матбуот хизмати.

Ўзбекистонга Абу-Даби — Самарқанд — Абу-Даби парвоз йўналишини очган Airbus А321 нео самолёти анъанага кўра сув аркаси, экипаж аъзолари ва 141 нафар йўловчи эса карнай ва сурнай садолари билан кутиб олинди.

Тўғридан-тўғри мунтазам рейслар ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2023-йилнинг 25-январидан бошлаб WizzAir Тошкент аеропортига ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари парвозларни бошлашни режалаштирган.

Маълумот учун, аввалроқ WizzAirр лоукостер авиакомпанияси 13-декабрдан Самарқандга парвозларни амалга ошириши ҳақида хабар берилганди. Чипталар нархи 40 доллардан бошланади. Компания веб-сайтида дастлабки рейсларнинг нархи 90 доллар эканлиги кўрсатилган.

WizzAir — Венгриянинг арзон авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Будапештда (Венгрия) жойлашган.

 
 
13-Dekabr, 2022-yil 15:11 |