ТУРКИЯ ПРЕЗИДЕНТИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған 15 сентябрь куни Самарқандга келди.
Аэропортда уни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон Ҳазрати Хизр мажмуасидаги Ислом Каримов мақбарасига келиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди ва қабрига гул қўйди.
Туркия етакчисининг ташрифи дастурида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
15-Sentabr, 2022-yil 18:20 |