Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ МАКТАБЛАРДА "САМАРҚАНД БИБИХОНИМЛАРИ" КЎРИК ТАНЛОВЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Самарқанд шаҳридаги мактабларда "Самарқанд Бибихонимлари" кўрик танловлари ўтказилмоқда

Ўқувчи қизларга нафақат таълим бериш, балки уларни катта ҳаётга тайёрлаш ва бўш вақтларини унумли ташкил этиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактабларида "Самарқанд Бибихонимлари" каби кўрик-танловлар ўтказилмоқда. 

Жумладан, бугун 17-умумтаълим мактабида 9-синф ўқувчи қизлари ўртасида мазкур кўрик-танлов кўтаринки руҳда ўтказилди.

5 шартдан иборат танловда ўқувчилар ўз иқтидор ва билимларини намоён этишди. 

Танлов сўнггида иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 
 
19-Oktabr, 2022-yil 18:29 |