Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ МАХСУС МАКТАБ-ИНТЕРНАТ ЎҚУВЧИЛАРИ РЕСПУБЛИКА ФАН ОЛИМПИАДАСИДА ҒОЛИБ БЎЛИШДИ

Самарқанд шаҳридаги махсус мактаб-интернат ўқувчилари Республика фан олимпиадасида ғолиб бўлишди

Жорий йилнинг 9-10-июнь кунлари Тошкент шаҳрида Имконияти чекланган махсус мактаб- ўқувчилари учун Асосий олимпиаданинг IV (республика) босқичи ўтказилди. 

Ушбу олимпиадада  Самарқанд шаҳридаги 59-сонли махсус мактаб- интернатининг 11-12-синф ўқувчилари 1- ва 2-ўринларни қўлга киритишди. 

Жумладан, 11-синф ўқувчилари ўртасида она тили ва адабиёти фанидан  Шербек Исломов 1-ўринни,  12-синф ўқувчилари  ўртасида математика фанидан 12-синф ўқувчиси Муроджон  Полвонов 2-ўринни, она тили ва адабиёти фанидан Райҳона Шарафова 2-ўринни эгаллашди.

Ғолиб ўқувчиларнинг келгуси ўқиш ва ишларида улкан зафарлар тилаймиз.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 
 
11-Iyun, 2022-yil 17:20 |