Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ МАҲАЛЛАЛАРДА СЕМИНАРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Самарқанд шаҳридаги маҳаллаларда семинарлар давом этмоқда

Самарқанд шаҳридаги маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларининг иш самарадорлигини ошириш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлигига қаратилган семинарлар ҳар ой давомида ташкил этилмоқда.

Жумладан, Самарқанд шаҳридаги Юқори Хўжасоат, Расадхона, Ализода ва Зиёлилар маҳалласи ҳоким ёрдамчилари, Мингтут, Х.Иброҳим, Зулфия ва Мотрид маҳалла ёшлар етакчилари ҳамда Тадбиркорлар, Имом Восе, Садаф ҳамда Мотрид маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирокида семинарлар ўтказилди.

Шу каби семинарлар шаҳарнинг барча маҳаллаларида ўтказилиши белгиланган.

 
 
24-Oktabr, 2022-yil 12:14 |