Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ 14-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ 60 ЁШДА

Самарқанд шаҳридаги 14-умумтаълим мактаби 60 ёшда

Бугун Самарқанд шаҳридаги кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган 14-сон тайанч мактабида ушбу муассаса ташкил этилганлигининг 60 йиллиги муносабати мактабнинг шу йиллар давомида битирган битирувчи ўқувчилари иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари Ориф Хаитов иштирок этиб, мактаб жамоасига шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаровнинг табригини етказди.

Шунингдек, ушбу тантанада таълим муассасининг педагогик жамоасига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Маълумот ўрнида, Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ректори Рустам Ибрагимов, бош вазир маслаҳатчиси Комил Рашидов, Самарқанд вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Назир Ибрагимовлар ушбу даргоҳ битирувчиларидир.

 
 
17-Dekabr, 2022-yil 14:29 |