Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

САМАРҚАНД ШАҲРИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МАСЛАҲАТЧИСИ РАҲБАРЛИГИДА ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси раҳбарлигида оммавий сайёр қабул ўтказилмоқда

Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни "маҳаллабай" ўрганган ҳолда жойида  ва тезкор ҳал этиш мақсадида Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси раҳбарлигида вазирликлар, секторлар, ҳудудий ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабуллар ўтказилиши режалаштирилган.

Айни пайтда дастлабки оммавий сайёр қабул Самарқанд шаҳар Ватанпарвар маҳалласидаги "Ватанпарвар" боғида Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Паст Дарғом ва Нуробод туманлари аҳолиси учун ўтказилмоқда.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 
 
20-Iyun, 2022-yil 14:07 |