САМАРҚАНД ШАҲРИДА «ШАХМАТ-ШАШКА» МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Самарқанд шаҳар мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида «Шахмат-шашка» мусобақаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 14-январьдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4954-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 16-июнь куни Самарқанд шаҳар мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида «Шахмат-шашка» мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада шахмат бўйича ўғил болалар ўртасида 99-сон ДМТТ тарбияланувчиси, қиз болалар ўртасида 98- ДМТТ тарбияланувчиси, шунингдек шашка бўйича 55-ДМТТ тарбияланувчиси 1-ўринни эгалладилар.
Шуни ҳам алоҳида такидлаш жоизки ДМТТ тарбияланувчилари ўртасида ўтказилаётган бундай мусобақалар болаларнинг ёзги мавсумини мароқли ўтишини таминламоқда .