Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

САМАРҚАНД ШАҲРИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЁШЛАРИ ДЎСТЛИК ВА МУСТАҲКАМ ҚЎШНИЧИЛИК ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА.

Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё ёшлари дўстлик ва мустаҳкам қўшничилик форуми бўлиб ўтмоқда.



Марказий Осиё ёшлари дўстлик ва мустаҳкам қўшничилик форуми иштирокчиларини шаҳар ҳокими қутлади

13-15 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган форумнинг илк кунида Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров ҳам иштирок этиб иштирокчиларни қутлади.
 

Уч кунлик форумда Марказий Осиё давлатларидан 100 нафарга яқин ёшлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам иштирок этмоқда. 

 
Форум доирасида халқаро дебат турнирлари, таълим ва ахборот сессиялари, ёшлар ўртасида мулоқот ва ҳамжиҳатликни ривожлантирувчи трансчегаравий лойиҳа ғояларини ишлаб чиқиш учун ҳам “хакатон” ўтказилади. 

Лойиҳада бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик, радикаллашувнинг олдини олиш, миллатлараро низолар сабаблари ҳақида аҳоли хабардорлигини ошириш, маҳаллий фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, ёшлар ташаббуслари, уларнинг трансчегаравий мулоқот иштирокчилари бўлишлари учун имкониятлар яратиш мақсад қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида ўзаро ҳамкорлик ҳамда кўп томонлама трансчегаравий мулоқотни мустаҳкамлашдир.

 

 
 
13-Mart, 2023-yil 11:59 |