САЪДИЙ ШЕРОЗИЙ МАҲАЛЛАСИДА ЯШОВЧИ ФУҚАРОНИНГ ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
Самарканд шаҳридаги Саъдий Шерозий маҳалласида яшовчи фуқаронинг маъмурий назорат қоидаларини бузганлиги ва автомашинани олиб қочганлиги юзасидан қўзғатилган жиноят ишининг сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитларни муҳокамаси бўлиб ўтди.
Муҳокамада вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ бошлиғи подполковник А.Б.Адилов, терговчиси Н.М.Мўминов, 2-сон ИИБ бошлиғи подполковник Ғ.Т.Халимов, Самарқанд шаҳар хокимлиги вакили Б.Эргашев ҳамда маҳалла ҳоким ёрдамчилари ва аҳолиси иштирок этди.
Муҳокама давомида жиноятни содир этган фуқаронинг уни бундай ёмон ишни қилишга ундаган сабаблари айтилди.
Келгусида бундай жиноятларни олдини олиш учун маҳалла фуқаролари томонидан жиноят содир қилинмаслиги, маҳаллада шу турдаги ва бошқа турдаги жиноятларни ҳам олдини олиш мақсадида маҳаллада тез-тез тарғибот ишлари олиб борилиши, шунингдек маҳаллада ўсиб улғайиб келаётган ёшларнинг фикрида Ватанга мухаббат, ватанпарварлик хиссини уйғотиш бўйича алоҳида тадбирлар ўтказиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.