Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

МУНОСАБАТ: МОТРИД КЎЧАСИДАГИ КЎПРИК ЖОЙЛАШГАН ПАНЖАРАЛАР ТАЪМИРЛАНДИ

Муносабат: Мотрид кўчасидаги кўприк жойлашган панжаралар таъмирланди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳри Даҳбед кўчасидан Мотрид йўлига ўтишда қурилган кўприкка қўйилган панжаралар сифатсиз эканлиги айтилган хабар тарқалди.

Ушбу хабар юзасидан шуни маълум қиламизки, бу ҳолат назоратга олинган бўлиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижасига кўра, Мотрид кўчасида жойлашган кўприкка қўйилган панжаралар хавфсизлик талаблари тўлиқ жавоб бериши аниқланди. 

Шунингдек, шикаст етган панжаралар янгисига алмаштирилди.

Шу ўринда ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишларини сўраймиз.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 
 
19-Sentabr, 2022-yil 18:00 |