Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

МУНОСАБАТ: БАРЧА БЕТОН ТЎСИҚЛАР ОЛИНДИ

Муносабат: Барча бетон тўсиқлар олинди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида ШҲТ саммити ўтказилиши муносабати билан Ҳамид Олимжон ва Нуробод кўчалари бетон тўсиқ билан ёпилиб, ҳамон тўсиқлар олинмаганлиги шикоят қилинган хабар тарқалди.

Ушбу хабар юзасидан шуни маълум қиламизки, ҳолат назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижаларига кўра,  ШҲТ саммити ўтказиладиган кунларда марказий кўчаларга яқин маҳалла кўчалари ҳам хавфсизликни таъминлаш мақсадида бетон тўсиқлар билан тўсилган эди. Тўсиқлар ҳақиқатдан ҳам ҳамон олинмаганлиги аниқланди.

Соха мутахассислари томонидан барча бетон тўсиқлар олинди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 
 
18-Sentabr, 2022-yil 11:10 |