МУНОСАБАТ: АЭРОПОРТ ЙЎЛИДАГИ НОСОЗЛИК БАРТАРАФ ЭТИЛДИ
Ижтимоий тармоқларда Аэропорт йўлидан темирйўл кўприги ёнидаги деворлардан сув сизиб чиқаётганлиги айтилган видеохабар тарқалди.
Ушбу хабар юзасидан шуни маълум қиламизки, ҳолатга назоратга олинди ва масъуллар иштирокида ўрганилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, ҳақиқатдан ҳам янги таъмирланган деворлардан сув қувуридаги носозлик сабаб сизиб оқаётганлиги аниқланди.
Аниқланган камчиликлар соха мутахассислари томонидан жойида бартараф этилди.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
24-Sentabr, 2022-yil 10:30 |