МУНОСАБАТ: АБУ БАКР РОЗИЙ КЎЧАСИ БОСҚИЧМА БОСҚИЧ ТАЪМИРЛАНАДИ
Ижтимоий тармоқларда Сўғдиёна маскани, Абу Бакр Розий кўчаси таъмирталаб эканлиги айтилган хабар тарқалди.
Сўнгги йилларда, айниқса жорий йилда Самарқанд шаҳрининг кўчалари кўз кўрса танимайдиган даражада чирой очди. Йўллар янгидан асфальт қилиниб, атроф-муҳит гулзорга айлантирилди. Нафақат марказий кўчалар, балки маҳаллаларнинг ички кўчалари босқичма-босқич таъмирланмоқда.
Мазкур хабар юзасидан шуни маълум қиламизки, бу каби ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари келгуси йилларда ҳам жадал олиб борилади. Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги Абу Бакр Розий кўчаси ҳам таъмирланиши режалаштирилган.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
30-Oktabr, 2022-yil 20:12 |