МУНОСАБАТ: 4-МАКТАБ ҲУДУДИДАГИ ЙЎЛНИ ТАЪМИРЛАШ РЕЖАГА КИРИТИЛДИ
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги 4-умумтаълим мактабига олиб борувчи йўлда ўқувчилар юришлари учун тратуар йўқлиги ва йўл таъмирталаб эканлиги айтилган видеохабар тарқалди.
Ушбу хабар юзасидан шуни маълум қиламизки, ҳолат назоратга олинган бўлиб, маъсуллар иштирокида ўрганилди.
Ўрганишлар натижасига кўра, ҳақиқатдан ҳам хабарда айтилган кўчадаги йўл таъмирталаб эканлиги аниқланди.
Ушбу йўл таъмирлаш ва ўқувчилар учун қулайликлар яратиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
7-Sentabr, 2022-yil 12:05 |