Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

МУНОСАБАТ: 2022-2025 ЙИЛЛАРДА ШАҲАРНИНГ ИЧКИ КЎЧАЛАРИ ҲАМ ТЎЛИҚ ТАЪМИРЛАБ БЎЛИНАДИ

Муносабат: 2022-2025 йилларда шаҳарнинг ички кўчалари ҳам тўлиқ таъмирлаб бўлинади

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳар 2-сектор ҳудудида жойлашган “Мароқанд” МФЙ, Мароқанд кўча 28-уйда бундан икки йил олдин маҳалла тадбиркори М.Пулатовнинг ташаббуси билан нодавлат мактабгача таълим муассасаси талаб даражасида ташкил этилган бўлиб, ҳозирги вақтда боғча йўли асфальт қилинмагани сабабли тадбиркор касод бўлиш даражасигача етганидан шикоят қилинган.

Мазкур ҳолат бўйича шуни маълум қиламизки, хабарда айтилган муаммо масъуллар иштирокида тезда жойига бориб ўрганилди ва хабарда айтилган ҳолат ҳақиқатан ҳам мавжудлиги аниқланди. 

Шу ўринда шуни эслатиб ўтамизки, айни кунларда Самарқанд шаҳрининг асосий кўчаларига тўлиқ асфальт қопламалари ётқизилиб, кўчалар замонавий қиёфага келтирилмоқда. Шунингдек, босқичма-босқич шаҳардаги ички кўчаларга ҳам асфальт ётқизиш режалаштирилган бўлиб, 2022-2025 йилларда шаҳар кўчалари тўлиқ таъмирланиб, асфальт ётқизиб бўлинади ва ушбу кўча ҳам эътибордан четда қолмайди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 
 
26-Iyun, 2022-yil 10:25 |