Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

МУНОСАБАТ-1: БАҲОДИР ЯЛАНГТЎШ МАҲАЛЛАСИДАГИ ЯНГИ ҚУРИЛГАН КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА

Муносабат-1: Баҳодир Ялангтўш маҳалласидаги янги қурилган кўп қаватли уйлар ўрганилмоқда

Ижтимоий тармоқларда  Қорасув массиви “Баҳодир Ялангтўш” маҳалласидаги 125-126 уйлар янги бўлишига қарамай таъмирталаб ҳолга келиб қолгани, лифт яхши ишламаслиги, қурилиш ишлари сифатли қилинмагани  сабабли, уйнинг деворлари тўкилиб ётгани айтилган видеохабар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, муаммо назоратга олинди ва масъуллар иштирокида ўрганилмоқда.

Баҳодир Ялангтўш маҳалласида қурилган кўп қаватли турар-жойлар тўлиқ ўрганиб, камчиликлар бартараф этилишини билдирамиз.

Ушбу вазият бўйича қўшимча ахборот берилади.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 
 
22-Sentabr, 2022-yil 13:30 |