Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

МУНОСАБАТ-1: АРЧАЛАРНИ НОҚОНУНИЙ КЕСГАНЛАРГА КЕСКИН ЧОРА КЎРИЛАДИ

Муносабат-1: Арчаларни ноқонуний кесганларга кескин чора кўрилади

Ижтимоий тармоқларда "Самарқанд шаҳрида соғлом арчалар кесиб ташланмоқда" мазмунидаги хабар тарқалди.

Ушбу хабар юзасидан шуни маълум қиламизки, ҳолат назоратга олиниб, масъуллар иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш натижаларининг илк хулосаларига асосан, ҳақиқатдан ҳам Самарқанд шаҳар Спитаменшох кўчаси 157 уй атрофидаги пиёдалар йўлагида қурилиш ишлари давом этаётган вақтда соғлом 3 туп "Элдор" қарағайи ҳеч қандай тегишли рухсатсиз, ўзбошимчалик билан кесиб олиниб, "Самарқанд Автотех хизмат" МЧЖга тегишли бўлган юк машинасига юклаб олиб кетилганлиги аниқланди.

Ҳозирда  ушбу ноқонуний ҳатти-ҳаракат ким томонидан содир этилганлигини аниқлаш ва қонун талаблари доирасида чора кўриш мақсадида дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Суриштирув натижалари бўйича қўшимча ахборот берилади.

 
 
28-Sentabr, 2022-yil 18:44 |