МЎҒУЛИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ САМАРҚАНДГА КЕЛДИ

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлисида қатнашиш учун Самарқандга етиб келди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Мазкур давлат ШҲТ ҳузурида кузатувчи мақомига эга. Саммитда ШҲТ фаолиятини такомиллаштириш, ташкилотга аъзо давлатлар ҳамкорлиги ҳамда минтақавий хавфсизлик ва бошқа мавзулардаги масалалар муҳокама қилинади.
14-Sentabr, 2022-yil 10:26 |
Yangiliklar
Hokimlar Va Sektor Rahbarlari Futbol Maydonidai
22-Sentabr, 2023-yil
Samarqand Maishiy Chiqindilarni Tashish Va Olib Chiqib Ketish Narxlari Oshirilmoqdai
21-Sentabr, 2023-yil