Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

“МУҚАДДАСДИР ВАТАН БАЙРОҒИ” МАВЗУСИДА ВИДЕОРОЛИКЛАР ТАНЛОВИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

“Муқаддасдир Ватан байроғи” мавзусида видеороликлар танлови эълон қилинди

Республика Маънавият ва маърифат маркази Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 31 йиллиги муносабати билан “Муқаддасдир Ватан байроғи” мавзусида видеороликлар танловини эълон қилади.

Танловга Давлат байроғи ҳақидаги 3 дақиқадан ошмайдиган видеороликлар қабул қилинади.

 Иштирокчилар ижодий ишларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаб, ҳаволасини “Оyina.uz” порталининг телеграмдаги @oyinauz_bot манзилига шахсий маълумотлари билан бирга юбориши талаб этилади.

 Видеороликлар 17 ноябрь соат 12:00 га қадар қабул қилинади.

 Ғолиблар пул мукофоти билан тақдирланади:

 1-ўрин – 10 миллион сўм,

2-ўрин – 7 миллион сўм,

3-ўрин – 5 миллион сўм,

4- ва 5-ўринлар – 3 миллион сўмдан.

 Танлов ҳақидаги барча маълумотлар “Оyina.uz” портали ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.

 
 
15-Noyabr, 2022-yil 11:38 |