Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

МАҲАЛЛАДАГИ УЧЛИКЛАР УЧУН СЕМИНАРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Маҳалладаги учликлар учун семинарлар ўтказилмоқда

Самарқанд шаҳар ҳокими тасдиқлаган режа жадвалига мувофиқ, шаҳар секторлари ҳудудидаги маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларининг иш самарадорлигини ошириш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлигига қаратилган семинарлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Самарқанд шаҳрининг  Навбоғчиён, Геологлар, Илмобод, Ипак Йўли, Лолазор, Гўри Амир, Боғишамол, Баҳодир Ялангтўш, Кўл, Ғиёсиддин Жамшид, Дарғом ва Хумо маҳаллаларининг ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда сўзга чиққан  ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли семинар иштирокчиларига ўзларининг 8 ойлик фаолияти давомида маҳаллада амалга оширган ишлари тўғрисида маълумот бериб, келгусида режалаштирилган ишлар тўғрисида тақдимот қилди.

Бу каби тажриба алмашиш мақсадида ўтказилаётган семинарлар ҳар ой ўтказилиши белгиланган.

 
 
26-Sentabr, 2022-yil 14:17 |