МАҲАЛЛАДАГИ УЧЛИК ЎЗАРО ТАЖРИБА АЛМАШМОҚДА
Ҳар чорак якуни бўйича маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда хотин-қизлар фаоли ўзига бириктирилган ҳудудда амалга оширган ишлари бўйича ўзаро тажриба алмашиш мақсадида семинарлар ўтказиб келинмоқда.
Самарқанд шаҳридаги Сиёбча, Хўжа Ахрори Вали, Боғисарой ва Хўжа Гунжойиш маҳалласи ҳоким ёрдамчилари ҳамда Хафиз Шерозий, Огаҳий, Каттаариқ ва Хўжақишлоқ маҳалласи ёшлар етакчилари фаолиятларига оид семинарлар бўлиб ўтди.
Ушбу семинарлар давомида уларнинг маҳаллада амалга оширган ишлари ва келгусида бажариладиган режалари тўғрисида тақдимот қилинди.
Уларнинг фаолиятлари бошқа маҳалла ҳоким ёрдамчилари учун намуна сифатида эътироф этилди.
Бу каби семинарлар маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари ўртасида давом этади.
17-Dekabr, 2022-yil 12:42 |